«Тошшаҳартрансхизмат» Акционерлик компанияси пойтахт автобусларида Wi-Fi технологияси бўйича бепул интернетга эҳтиёж борлиги юзасидан сўровнома ўтказмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» АКТ бўлимининг «Газета.uz"га хабар қилишича, сўровнома Тошкент автобус йўналишларини симсиз интернет тарқатиш тизими билан таъминлаш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш арафасида ўтказилмоқда.

«Газета.uz» томонидан тўпланган изоҳлар ҳамда сўровнома статистикаси «Тошшаҳартрансхизмат"нинг АКТни жорий этиш бўлимига тақдим этилади. Мазкур сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага мурожаат қилинг.