Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 17 август куни Франция Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльсни қабул қилди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даража Ўзбекистон-Франция мулоқотларининг конструктивлиги ва очиқлиги қайд этилди, шу жумладан мунтазам парламентлараро алмашинувлар ҳамда икки давлат ТИВ делегациялари ўртасидаги маслаҳатлашувлар доираларида.

Дипломатик миссиясини якунлаётгани сабабли 'лчига Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.