Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев Бразилиядаги Олимпиаданинг 11- куни чорак финал баҳсида (-56 кг) Аргентина вакили Альберто Мелиан устидан ғалаба қозонди.

Аҳмадалиев биринчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди, шундан сўнг аргентиналик жангни давом эттира олмади. Шундай қилиб ўзбекистонлик энг камида бронза медалини кафолатлаб қўйди. У ярим финалда кубалик Робейс Рамиресга қарши рингга чиқади.

Унинг Ўзбекистон Олимпия термасидаги жамоадоши Баҳодир Жалолов ¼ финалда (-91 кг) буюк британиялик рақиби Жозеф Жойсни енга олмади.