Тошкент ҳокимияти ўз сайтида кўчаларда ҳаракатнинг чекланиши ва айрим қисмларнинг ёпилиши билан боғлиқ ноқулайликлар учун шаҳарликлардан узр сўради.

Бу ерда гап пойтахтда янги транспорт ҳалқасини шакллантираётган Нурафшон кўчасининг давом эттирилиши ва Муқимий кўчаси бўйлаб йўл ўтказгич қурилиши ҳақида ҳам кетмоқда.

22 августдан Муқимий кўчасидаги қурилиш ишлари ўз якунига етади ва чекловлар олиб ташланади.