Ўзбекистоннинг марказий ва шимоли-шарқий ҳудуларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 16−18 август кунлари Тошкентда, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида, шунингдек, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Яқин кунларда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг бир қатор туманларида ҳам ёғингарчиликлар эҳтимоли бор.

Тошкентда 16−17 август кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +33…+35 даражага чиқади, Фарғона водийсида 20 августга қадар +31…+36 даража бўлади. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида кундузги ҳарорат энг юқори +33…+38 даражага қадар кўтарилади.