Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 15 август куни Қирғизистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди ва унга ўз масъулиятли фаолиятини бажаришда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.