Оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси хазинасига иккинчи олтин медални олиб берди.

Фото: Анвар Илёсов / Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.

Душанба куни 105 кг вазн тоифасида Нуриддинов жами 431 кг: даст кўтаришда 194 кг, силтаб кўтаришда 237 кг кўтариб, Олимпия рекордини ўрнатди.

Арманистонлик Симон Мартиросян кумуш (417 кг), Қозоғистон вакили Александр Зайчиков эса бронза (416 кг) медалига сазовор бўлди.

Фото: Анвар Ильясов / Пресс-служба НОК Узбекистана.

Руслан Нуриддинов (1991 йилда таваллуд топган) — Андижон мактаби вакили, 2013 йилги Жаҳон Универсиада ўйинлари (Қозон шаҳри) олтин медали соҳиби, 2015 йилги жаҳон чемпиони.

Фото: Анвар Илёсов / Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг иккинчи оғир атлетикачиси Иван Ефремов 414 кг натижа билан ушбу вазн тоифасида бешинчи ўринни қўлга киритди.