Яқин кунларда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзгидромет республиканинг марказий ва шимоли-шарқий қисмларида шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайишини башорат қилмоқда.

Айни пайтда, мамлакатнинг барча ҳудудларида келаётган дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳаво ҳарорати 38−40 даражага қадар исиши кутилмоқда. Республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида 12−18 август кунлари сел келиш хавфи эълон қилинди.

13−14 август кунлари Тошкентда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +21…+23, кундузи 13 августда — +37…+39, 14 августда — +36…+38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 августда — +22…+27, 14 августда — +18…+23, кундузи 13 августда — +33…+38, 14 августда — +32…37.- +37…42 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 августда — +22…+27, 14 августда — +20…+25, кундузи 13 августда — +35…+40, 14 августда — +33…+38 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, жойларда булутли бўлади, айрим қисмларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +18…+23 даража, кундузи 13 августда — +35…+40, 14 августда — +33…+38 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +18…+23, кундузи 13 августда — +35…+40, 14 августда — +33…+38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 14августда жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 августда — +22…+27, 14 августда — +20…+25, кундузи 13 августда — +35…+40, 14 августда — +33…+38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +18…+23, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида бир оз ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +13…+18, кундузи 13 августда — +26…+31, 14 августда — +22…+27 даража бўлади.