20−21 август кунлари Ўзбекистонда ҳар йили мустақиллик байрами арафасида анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши 10 августда қабул қилинди, дея хабар берди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ҳашар мобайнида турар-жой мавзелари, кўчалар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва бошқа ҳудудлар ободонлаштирилиб, тозаланади. Эҳтиёжманд кишилар ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Анъанага кўра, август ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинган.