Абитуриентлар 1 август куни бўлиб ўтган тест натижалари, тўпланган баллар ҳақида SMS орқали билишлари мумкин, дея хабар қилди Давлат тест маркази.

Бунинг учун абитуриент жавоблар варақаси рақамини SMS кўринишида 5100 рақамига юбориш талаб қилинади. Хизматдан Ucell, Uzmobile, Beeline ва Perfectum операторлари абонентлари фойдаланишлари мумкин.

Жавоблар натижалар эълон қилинганидан сўнг юборилади. Натижаларнинг қайси санада эълон қилиниши эса номаълум.

Сўров юбориш бепул, аммо 5101 рақамидан кирувчи SMS учун абонент ҳисобидан 0,75 доллар ечиб олинади.

Қўшимча қилиш жоизки, натижаларни Давлат тест маркази сайти орқали бепул аниқлаб олиш мумкин.