РИА Новости — 9 август куни Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда Туркия раҳбари Ражаб Тойип Эрдоған билан учрашди. Бу 2015 йил ноябрида турк қирувчиси томонидан русларнинг Су-24 бомбардимончиси уриб туширилганидан сўнг ўзаро муносабатларда вужудга келган чуқур инқироздан кейинги биринчи шахсий музокаралар ҳисобланади.

Учрашувлар якуни бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида Путин Россия турк компанияларига нисбатан қўлланилган махсус иқтисодий чоралар ва чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашини маълум қилди.

Россия президенти Анқара «Аккуя» ва «Турк оқими» лойиҳалари (биринчи турк атом электростанцияси ва Қора денгиз орқали газ қувури қурилиши)ни қайта тиклаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилганини таъкидлаб ўтди.

Путин, шунингдек, икки мамлакат муносабатлари кун тартибида россиялик сайёҳларнинг Туркияга қайтирилиши масаласи ҳам борлигини қайд этиб ўтди.

Туркия президенти музокараларни сермазмун деб атаб, икки мамлакат муносабатлари ҳозирда «ҳар қачонгидан барқарор» эканини таъкидлаб ўтди.

«Минтақада сиёсий нуқтаи назардан биз ва сиздан жуда кўп нарсалар кутилмоқда. Ишонаманки, сиз билан ҳамкорлигимиз минтақадаги кўплаб муаммоларни ҳал этишда катта ҳисса қўшади», — деди Эрдоған.

Икки мамлакатнинг умумий мақсадларидан бири Сурия инқирозини ҳал этиш экани таъкидлаб ўтилди.