8 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Беларусь вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Унда қатнашиш учун Тошкент шаҳрига Беларусь Республикаси ТИВ МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама муносабатлар бошқармаси бошлиғи Андрей Страчко бошчилигидаги делегация келди.

Икки давлат ҳам ривожлантиришдан манфаатдор бўлган турли соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Беларусь муносабатларининг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат идоралари вакиллари жорий йилда бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан сиёсий мулоқотлар ва бизнес вакилларининг учрашувларига тайёргарликнинг бориши тўғрисида фикр алмашишди.