10 августдан 10 сентябрга қадар бутун Ўзбекистонда мактаб либослари, оёқ кийимлари, ўқув адабиётлари ва қуролларини харид қилиш мумкин бўлган 1978 мактаб ярмаркаси очилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ярмаркаларда жами бўлиб 26 турдаги маҳсулотлар тақдим этилади. Қайд этилишича, мамлакатда мазкур маҳсулотларнинг 6 миллионга яқин ўқувчилар эҳтиёжини қоплайдиган захираси шакллантирилган.

Хабарда қайд этилишича, мактаб ярмаркаларида нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.