РИА Новости -Барча миллиардерларнинг айни пайтдаги ҳолати муқаддам қайд этилган ҳамма кўрсаткичлардан ошиб кетмоқда, гувоҳлик бераяпти WealthX компанияси ҳисоботи. 2015 йил якунларига кўра, дунёнинг бадавлат инсонлари қўлида 7,683 трлн АҚШ доллари миқдорида маблағ тўпланган.

1 млрд доллардан кўп пули бор одамлар сони 2473 кишини ташкил этди. Уларнинг энг кўп қисми — 806 нафари Европа мамлакатларида истиқомат қилади. Улардан кейинги ўринни Осиё минтақаси эгаллади — 645 киши. Учликни Шимолий Америка якунлади — 628 киши. Қизиғи шундаки, 2179 миллиардер эркакка 294 миллиардер аёл тўғри келмоқда.

Бадавлат инсонлар сонининг энг тез кўпайгани Осиё минтақасига тўғри келди: бу ерда миллиардерлар сони бир йилди 19,6 фоизга кўпайди.