8 август куни 16:50 да Жиззахда 3 баллик зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати «Тошкент» сейсмомаркази маълумотларига таянган ҳолда.

Зилзила ўчоғи Жиззахдан 22 км масофада (Тошкентдан 207 км) Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Ўчоқда зилзила магнитудаси 4,2 ни ташкил этган.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмаган. Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.