«Ўзбекистон темир йўллари» Акционерлик жамияти Нукус вокзалини реконструкция қилиш ишларини якунлади. ЎзА хабарига кўра, иншоот кунига 800 йўловчига хизмат қилишга мўлжалланган. Вокзалнинг умумий сиғими — 400 киши.

Транспорт тугуни инфратузилмаси йўловчилар учун дам олиш, она ва бола, тиббиёт хоналари, меҳмонхона ва дўконларни ўз ичига олган.

Кутиш залларида ўриндиқлар сони кўпайтирилган, замонавий сунъий иқлим ҳосил қилиш тизимлари ҳарорат меъёрини сақлашга хизмат қилади.

Вокзал олди майдонида 1,4 га ҳудуд ободонлаштирилди: 200 туп манзарали дарахт ўтқазилиб, гулли клумбалар жойлаштирилди, замонавий фаввора бунёд этилди.

Фото

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Фото: Мақсад Хабибуллаев / ЎзА.