Тошкентда баҳорда йўл ўтказгич билан кесишган қисмида бошланган реконструкция муносабати билан ёпилган Тараққиёт кўчаси транспорт воситалари учун очилди.

Трамвай тармоғи олиб ташланган кўча эндиликда олти қаторли бўлди — ҳар бир томонда уч қатордан.

Кўчаларни таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда, йўл чизиқлари тушириллмаган, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳада асфальт қопламаси ётқизилмаган, светофорлар ўчирилган, бироқ автомобиллар ҳар икки томондан эркин ҳаракатланмоқда.

Яқин вақтлар ичида Тараққиёт кўчасини Оҳангарон шоҳ кўчаси билан боғловчи янги қисми ҳам очилиши лозим.

Қайд этиш жоизки, Тараққиёт кўчасида йўл қисмининг кенгайтирилиши йўловчилар учун ноқулайлик келтириб чиқарган. Йўлнинг ҳар икки томонидаги пиёдалар йўлаги юқоридан ўтган бўлиб, эндиликда пиёдалар йўл ўтказгич остидан ўтиш учун тик зиналар орқали пастга тушиб чиқишлари керак бўлади. Шунингдек, зиналарда ҳеч қандай пандуслар ўрнатилмаган.

Фото