Душанба куни кечқурун Тошкентда янги «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи очилди. Аввал хабар қилганимиздек, у Шайхонтоҳур туманида Анҳор канали бўйлаб Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари ўртасида жойлашган.

Боғда болалар ва катталар учун кўплаб аттракционлар мавжуд. Энг йирик «Осмонўпар» аттракционининг баландлиги 43 метрга тенг.

Ўйин майдончалари, 320 ўринли ёзги театр, мусиқа ва ёруғлик диодли чироқларга эга фаввора (сув 50 метрга қадар кўтарилади), сунъий сув ҳавзаси, қояга чиқиш машқлари учун девор ва умумий овқатланиш нуқталари мавжуд.

Боғ ҳудудида Ўзбекистоннинг асосий диққатга сазовор жойлари макети қурилган, ёпиқ иншоотда эса улкан картодром ҳамда ўйин маркази жойлашган.

Фото