3 август куни Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг рафиқаси Акиэ Абэ ҳамда япон маданият ва санъат намояндаларидан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида Япония Бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абэни Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Татьяна Каримова кутиб олди.

Делегациянинг ташрифи давомида япон аскарлари дафн этилган хотира мажмуасини зиёрат қилиш, Ўзбекистон Амалий санъат музейи билан танишиш, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Япониянинг «Драм Тао» ижодий жамоасининг концерт дастури намойиш этилиши белгиланган.