3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида делегация Вашингтон шаҳрида «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари «C5+1» доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилишади.