Ўзбекистон прокуратура органлари томонидан 2016 йилнинг биринчи ярми давомида қонунлар ижроси устидан назорат, шунингдек барча ислоҳотлар, шу жумладан давлат дастурлари ижросини ташкил этиш борасидаги тадбирлар натижасида 81,5 мингдан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 61,2 мингдан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида етказилган зарарни қоплаш мақсадида айбдор шахслардан жами 429,4 млрд сўм ундирилди.
Олти ой давомида 2970 тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда 1101 тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланди.
Буробия Ражабова
Прокуратура органларининг олти ой давомида 61,2 минг кишининг бузилган, топталган ҳуқуқларини тиклаб беришлари юксак эътирофга лойиқ жараёндир, чунки мазкур орган томонидан шунча одамларга адолатнинг, тирикликнинг, ҳаётнинг завқини, қолаверса, мустақилликнинг завқини қайтариб беришдир Маърифатпарвар Беҳбудий «Ҳақ олинади, берилмайди», деб ёзган ҳикматнинг тантанаси ҳамдир.