РИА Новости, Екатерина Плясункова — Япониянинг собиқ мудофаа вазири Юрико Коикэ Токионинг биринчи аёл-мэри бўлди. У якшанба куни бўлиб ўтган Япония пойтахти раҳбарлиги учун сайловда ишончли ғалабага эришди.

NHK телеканалининг сайлов комиссияси маълумотларига таяниб хабар қилишича, жорий йилдаги сайловда 59,73 фоиз сайловчилар иштирок этиб, 2014 йилдагидан 13,59 пункт кўпроқ натижа қайд этилди. Овоз беришлар натижасига кўра, Коикэ 2,912 миллион кишининг ишончига сазовор бўлди.

Унинг сайловдаги асосий рақиблари — собиқ умумиллий ишлар вазири Хироя Масуда ҳамда журналист ва телебошловчи Сюнтаро Торигоэ мос равишда 1,93 миллион ва 1,35 миллион овоз тўплади.

Токио мэрлиги лавозими учун жами бўлиб 21 номзод кураш олиб борди. 2011 йилдан буён мазкур лавозим учун тўртинчи бор сайловлар ўтказилиши. Сўнгги икки мэр молиявий можаролар сабаб истеъфога чиқди.