РИА Новости, Гамлет Матевосян — Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати якшанба куни патруль-пост хизмати полки биносини эгаллаб олган қуролланган гуруҳнинг 20 нафар аъзоси қуролларни топширгани ва ҳибсга олингани тўғрисида маълум қилди.

Қуролланган босқинчилар гуруҳи Еревандаги патруль-пост хизмати полки биносини 17 июлдан буён эгаллаб турган эди. Улар Арманистон президенти истеъфоси ва радикал мухолифатчилар етакчиларидан бири Жирайра Сефилянинг озод этилишини талаб қилди.

Бинони эгаллаш вақтида бир полициячи қурбон бўлди, олти киши жароҳатланди. 30 июль куни эгаллаб олинган бинодаги отишма вақтида яна бир полициячи ҳаётдан кўз юмди.