Тошкентдаги ИНҲА университети Ўзбекистонда биринчи марта 29 июль куни бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларини реал вақт режимида кузатиш имконини тақдим этади. Бу ҳақда ОТМ матбуот хизмати хабар қилди.

Трансляция live.inha.uz (TAS-IX ҳудудига жойлаштирилган) сайти орқали амалга оширилмоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад — имтиҳон жараёнининг шаффофлиги ва очиқлигини намойиш этишдан иборат, дея қайд этди университет.