28−31 июль кунлари Ўзгидромет маркази ҳароратнинг тушишини башорат қилмоқда. Ўзбекистоннинг марказий қисми ва Фарғона водийсида момақалдироқ ва қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда. Шимоли-ғарбий ҳудудлар ҳамда жануб ва чўл зоналари бўйлаб — ёғингарчиликлар кузатилмайди, бироқ ҳарорат кўрсаткичлари ҳафта бошидаги юқори ҳароратга нистабан ўртача 4 даражага пастлайди.

«28−30 июль кунлари кейинчалик нисбатан салқин бўлиб турадиган беқарор об-ҳаво ҳукм суради», — қайд этилди Ўзгидромет маркази томонидан.

28−29 июль кунлари Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28 июлда — +23…+25, 29 июлда — +20…+22, кундузи — +32…+34 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29−31 июлда кечаси — +18…+23, кундузи — +28…+33, 1 августда кечаси — +20…+25, кундузи — +30…+35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7 12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 28−30 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 31 июль-1 августда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29−30 июлда +20…+25, 31 июль-1 августда +18…+23, кундузи +32…+37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25, кундузи +33…+37 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29−31 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 1 августда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи +28…+33 даража бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 29−31 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 1 августда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20, кундузи +20…+25 даража бўлади.