1 август, ОТМларга кириш имтиҳонлари топшириладиган санада Ўзбекистон пойтахтида жамоат транспорти (автобуслар ва метрополитен) ўз ишини 4:30 дан бошлайди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимияти ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, бундай қарор абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.