Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази бош директори Исмат Нусуров Қашқадарё вилояти ҳокими қарорига асосан Шаҳрисабз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Исмат Нусуров 1969 йили Қаршида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Бунга қадар Давлат рақобат қўмитасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Шаҳрисабз туманининг собиқ ҳокими Фаҳриддин Норов мазкур лавозимга 2012 йилда тайинланган эди.