26 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чимён» ва «Чорвоқ» дам олиш масканлари ҳудудида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида қутқарувчилари ўртасида анъанавий кўпкураш мусобақалари бошланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур баҳсларда вазирлик тизимидаги қутқарув отрядлари қутқарувчилари тоғда қутқарув, ғаввослик, кимёвий заҳарланган ҳудудларда қутқарув, тиббий тайёргарлик йўналишлари бўйича ўзаро беллашмоқда.

Иштирокчиларнинг билим-малакасини баҳолашда ҳакамлар ҳайъати томонидан амалий ҳаракатларнинг белгиланган муддатларда аниқ ва сифатли бажарилиши, шунингдек, жамоа аъзоларининг ўзаро самарали ишлаш қобилиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фото