Тошкентдаги барча бозор ва савдо мажмуалари ишчилари ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларини фарқлаш белгилари — бейжиклар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Ҳокимнинг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, фарқлаш белгиси (бейжик) бозорлар ва савдо мажмуалари маъмурияти томонидан тақдим этилади. Жорий этилаётган янгилик харидорларга қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Ҳар бир жамиятда фарқлаш белгиларини тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва назоратини олиб бориш учун алоҳида бўлим ташкил этиш ёки мутахассис лавозимини киритиш таклиф этилмоқда.