Ўзбекистон Президенти ўз қарори билан 5 август куни Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бошланадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида медалларни қўлга киритганларни тақдирлаш учун пул мукофотлари миқдорини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.uz"га ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.

Олтин медални қўлга киритган спортчилар 200 минг доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланса, кумуш медаль учун — 100 минг доллар ва бронза медаль учун — 75 минг доллар тортиқ қилинади.