Ўтган йили ташкил этилган Марказий Осиё Футбол ассоциациаси Тошкентда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида биринчи халқаро турнирини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

6−9 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган CAFA Cup (Central Asia Football Assosiation Cup -МОФА Кубоги) мусобақаларида Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон, Эрон, Тожикистон ва Туркманистон ёшлар термалари иштирок этади. Ўйинлар «Жар» ва «Пахтакор» стадионларида бўлиб ўтади.

Мусобақа жадвали