«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва Россиянинг S7 Airlines авиаташувчиси ҳамкорликдаги рейсларни амалга оширишни кўзда тутган код-шеринг шартномасини имзолади.

Россия авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, шартнома Новосибирск ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонининг ортишига хизмат қилади. S7 Airlines икки шаҳар ўртасида ҳар ҳафта якшанба кунлари ўз рейсларини амалга оширмоқда. Эндиликда жадвалга яна икки рейс — душанба ва пайшанба кунлари амалга ошириладиган парвозлар ҳам қўшилди.

Бундан ташқари, S7 Airlines`нинг Новосибирскдан чиққан йўловчилари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳаво кемаларида Наманганга тўғридан-тўғри рейсга чиқиш имкониятига ҳам эга бўлади. Ўз навбатида, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси коди S7 Airlines`нинг Новосибирск-Тошкент ва Новосибирск-Фарғона рейсларида пайдо бўлади.