23−25 июль кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) Ўзбекистон раислиги остида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича Ислом комиссиясининг 39- сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мажлис иштикорчилари ИҲТ кун тартиби бўйича, шу жумладан савдо, инвестиция, туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Тадбир давомида Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак Тошкент сессиясига киритилажак қарорларнинг лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.