Янги ўқув йили арафасида «Китоб олами» китоб дўконлари тармоғида мактаб ярмаркалари фаолият кўрсатишни бошлайди. Уларда зарур ўқув буюмларини мақбул нархларда харид қилиш мумкин.

Мактаб ярмаркалари фаолияти 10 сентябрга қадар давом этади, дея хабар қилди Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбуот хизмати.

«Китоб олами» китоб мажмуаси ўтган йилдан Тошкент, Нукус ва Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятлари маъмурий марказларида очилган эди.