21 июль куни Туркияда уч ой муддат давом этадиган фавқулодда ҳолат тартибининг жорий этилиши мамлакат фуқароларининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқ ва эркинлигини чегараламайди ва дам олиш мақсадида келган меҳмонларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган Туркия Маданият ва туризм вазирлиги мурожаатида сўз боради.

«Меҳмонларимизнинг Туркия ҳудудида хавфсиз дам олиши учун ҳеч кандай тўсиқ ва чекловлар мавжуд эмас», — қайд этилади мурожаатда.

Туркияда ҳарбий тўнтарилишга уриниш муносабати билан муайян муддатга ёпилган аэропортлар одатдаги режимда ҳаво кемаларини қабул қилиб, йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Салбий ҳодисалар Анталия, Муғла ва Измир каби дам олиш ҳудудларида Туркия фуқаролари ва чет элликларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади, дейилади мурожаатда.