Дам олиш кунлари ва келгуси ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудиларида ҳаво ҳарорати +42 даража Цельсийга, жанубий ва чўл минтақаларида эса +44 гача кўтарилиши кутилмоқда дея хабар қилди Ўзгидромет «Газета.uz"га.

23−24 июль кунлари Тошкентда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+22, кундузи 23 июлда — +36…+38, 24 июлда — +37…+39 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +22…+27, кундузи — +37…42 даража бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +22…+27, кундузи — +37…+42 даража бўлади, чўл ҳудудларида +44 даражага қадар кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи — +36…+41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи 23 июлда — +33…+38, 24 июлда — +36…+41 даража бўлади. Ҳарорат фонининг юқори бўлиши ҳисобига 23 — 27 июлда Фарғона водийси дарёлари бўйича гляциал (музли) сел тошқинлари ўтиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида бир оз ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +13…+18, кундузи — +24…+29 даража атрофида бўлади.