Рио-де-Жанейродаги XXXI Олимпия ва XV Паралимпия ўйинлари очилишида бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов ҳамда енгил атлетика бўйича жаҳон чимпионати совриндори Хусниддин Норбеков Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқади, дея хабар қилди UzReport.

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон спортчилари жами бўлиб 120 лицензияни қўлга киритган бўлиб, уларнинг 70 таси олимпиячиларга, 52 таси паралимпиячиларга тегишлидир.

2016 йилги ёзги Олимпия ўйинлари 5−21 август кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 7−18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.