РИА Новости, Алена Палажченко — Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилди.

«Ҳарбий тўнтарилиш муносабати билан конституциянинг 120- моддасига мувофиқ фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун янада самарали ва тезкор одимларни ташлаш мақсадида мамлакатда уч ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилади», — деди Эрдоған Хавфсизлик кенгаши ва мамлакат ҳукумати йиғилиши якунлари бўйича.

Туркия етакчиси Анқара ҳарбий тўнтарилишда айблаётган мухолифатчи Фатҳулла Гюлен тарафдорлари яқин кунлар ва ҳафталарда қасос олишга уриниб кўради, деган фикрда.

Эрдоған мамлакат разведкасини ҳам танқид қилиб, агарда у баландроқ бўлганида тўнтарилишга уринишни ўз вақтида бартараф этиш мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қўзғолонлар ҳақида биринчи бўлиб куёвидан эшитиб, буни жиддий қабул қилмаган.

Бундан аввалроқ Туркия Миллий разведка ташкилоти (MIT) тўнтарилишга тайёрларлик кўрилаётгани тўғрисида жума куни 16:00 да хабар олган. ОАВ маълумотига кўра, шундан сўнг исёнчилар фитна бошланиш вақтини ўзгартирган: ҳарбийлар чиқишларининг шанба, 16 июль куни куни 3:00 да бошланиши режалаштирилган.

Натижада тўнтарилишга уриниш эртароқ бошланиб кетди — жума куни кеч оқшомда. Асосий қаршиликлар Анқара ва Истанбулда содир бўлди, бироқ исён бартараф этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 190 киши вафот этди, 1500 га яқин киши жароҳатланган.

Давлат тўнтарилишига уриниш ҳақидаги иш бўйича турк махсус кучлари 113 судя ва прокурорни қўлга олди. Армия, полиция, давлат маҳкамалари ва ОАВларда оммавий тозалашлар бошланди, 9000 дан зиёд киши суд қилинади. Туркияда айни пайтда ўлим жазосини қайта жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.