Пайшанба кунининг иккинчи ярмида Тошкентдаги Сергели автомобиль бозори қаршисида кучли шамол туфайли дарахтнинг катта бўлаги йўл устига қулаб тушиб, ҳаракатланиш қаторининг учдан иккисини тўсиб қўйди. Шу ердан ўтиб кетаётган Spark автомобили ҳам дарахт бўлаклари остида қолиб кетди.

Қисқа муддатда йўлда катта тирбандлик вужудга келди. Ўткинчилар ва шу яқин атрофдаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ишчилари ўз кучлари билан автомобилни чиқариб олиб, кўчани тозалашди. Узилган симларни эҳтиёткорлик билан олиб ташлаб, дарахт шохларини автомобилнинг синган ойнаси устидан кўтариб олишди.

Фото