18−22 июль кунлари АҚШ маҳкамалараро гуруҳи Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда ташриф билан бўлиб турибди, дея хабар қилди АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати.

АҚШ Давлат департаментининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Лорел Миллер бошчилигидаги гуруҳ ҳар бешта давлат ҳукуматларининг ваколатли шахслари билан учрашмоқда.

Бу каби маслаҳатлашувлар сўнгги олти йилдан буён ҳар йили ўтказилмоқда. Уларда АҚШ ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар, Афғонистондаги сиёсий ва иқтисодий ҳодисалар, хавфсизлик масалалари ҳамда халқаро кўмак кўрсатиш каби мавзулар муҳокама қилинади.