«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси 19 июль куни хонанда Ситора Фармонова ҳамда ижрочилар Сарвар Азимов ва Комил Фозилов («Беном» гуруҳи) номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини тугатди. Бу ҳақда бирлашма матбуот хизмати хабар қилди.

Бунга лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилгани сабаб қилиб кўрсатилди. Улар айнан қандай қоидабузарликларга йўл қўйганига ойдинлик киритилмаган.