Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи ярмида халқаро интернет каналига уланиш тезлиги 32 фоизга ўсиб, қарийб 35 Гбит/с га етди, дея хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

2016 йил бошида мазкур рақам 26,4 Гбит/с ни, 2015 йил аввалида эса 16,64 Гбит/с ни ташкил этган эди (ўтган йилдан буён тезлик 58,6 фоизга ўсди).

Кенг полосали интернетга оптик толали алоқа тармоқлари асосида уланишни янада ривожлантириш ва телекоммуникация тармоқлари ишончлигигини ошириш вазирликнинг 2016 йилдаги биринчи галдаги вазифаси экани таъкидланди.