2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича Ўзбекистоннинг иқтисодий фаол аҳолиси сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга ўсиб, 13 миллион 191,5 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Давлат секторида фаоллик 18,2 фоиз бўлса (2015 йилда — 18,4 фоиз), нодавлат секторда — 81,8 фоиз (81,6 фоиз). Кичик тадбиркорлик билан бандлар улуши 77,7 фоизга қадар ўсди (77,3 фоиз).

Ташиш ва сақлаш (3,8 фоиз), яшаш ва овқатлани хизматлари (3,7 фоиз), ахборот ва алоқа (3,4 фоиз), қурилиш (3,3 фоиз) ва савдо (2,8 фоиз) сингари иқтисодий фаолият турларида бандликнинг сезиларли ўсиши кузатилмоқда.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари салмоқли улушга эга бўлиб, бандлик даражаси 27 фоизни ташкил этди, бу кўрсаткич саноатда — 13,6 фоиз, савдода — 10,4 фоиз, қурилишда — 9,4 фоиз, таълимда — 8,4 фоизга етган.

Иқтисодий фаол аҳолининг бандлик даражаси 94,8 фоиз, ишсизлик даражаси эса ўтган йилдаги каби ўзгаришсиз қолди — 5,2 фоиз.