Тошкентнинг барча туманида ёшлар учун мўлжалланган «Камолот» китоб дўконларининг очилиши режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокимияти ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур масала Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 12 июлда бўлиб ўтган 15- сессиясида муҳокама қилинган.

Хабарда қайд этилишича, бу каби китоб дўконларини очишдан кўзланган мақсад ёшлар вақтини мазмунли ташкил этишдан иборат.

Туман ҳокимиятлари ва манфаатдор ташкилотлар раҳбарларига бир ой муддатда дўконларни очиш бўйича таклифларни тайёрлаш вазифаси топширилди.