РИА Новости — Пайшанба куни кечқурун юк машинаси Ницца (Франция)нинг Англия қирғоқлари бўйида Бастилия ишғол қилинган кун муносабати билан мушакбозликни томоша қилишга тўпланган кишилар устига бостириб борди.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, юк машинаси тўхтамасдан эгри-бугри чизиқ бўйлаб қарийб 2 километргача одамларни босиб борган. Ҳужум қилган шахс одамларга қарата ўқ ҳам узган. У полиция кучлари томонидан йўқ қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, 80 нафарга яқин киши ҳалок бўлган, улар орасида кўплаб болалар ҳам бор.

Маҳаллий Nice Matin нашрининг ёзишича, рулни асли тунислик бўлган 31 ёшли Ницца фуқароси бошқарган.

iTele телеканалининг хабар қилишича, ушбу шахс ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига яхши таниш бўлган, аммо майда ҳуқуқбузарликлар содир этиб юрган.

Теракт сабабли Францияда фавқулодда ҳолат режими уч ойга узайтирилди.