Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Франция Президенти Франсуа Олландга 14 июль куни Ницца шаҳридаги теракт муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ислом Каримов ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарларни чуқур қайғу билан қабул қилганини қайд этди.

Президент, шунингдек, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.