Тошкент шаҳар Халқ депутатларининг 12 июлда бўлиб ўтган 15-сессиясида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимияти ахборот хизмати.

Май-июнь ойларида бўлиб ўтган сайловлар натижасига кўра, шаҳардаги 505 маҳалланинг 370 тасида янги раислар сайланди. 47 маҳалла раҳбари — аёллар.

Сайловларда раисларнинг 7439 нафар маслаҳатчилари ҳам сайланди, уларнинг 1920 нафари аёллардир.

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган сайловларда 9764 нафар фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг 105 мингдан зиёд маслаҳатчилари сайланди.