Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Авайхон кўчасида «Олтинтепа» жоме масжидининг янги биноси қурилиши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси сайтида масжид имоми Исломиддин Зуҳриддинов маълум қилди.

«Олтинтепа» масжиди шу номдаги қабристон яқинида жойлашган бўлиб, фаолиятини 1918−1920 йилларда бошлаган. Мусулмонлар идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги сайти маълумотларига кўра, 1991 йилда масжид ҳашар йўли билан янгидан барпо этилган, 2002−2003 йилларда эса кенгайтирилган.

Масжид имомининг таъкидлашича, Мусулмонлар идораси ташаббуси билан амалга оширилаётган қурилиш ишларига тажрибали уста ва муҳандислар жалб этилган.

Ўтган йили пойтахтдаги «Авайхон», «Яккасарой», «Пул емас ота» масжидлари қайтадан барпо этилган эди.