Сирдарё вилояти Янгиер туман ИИБ ходимлари 4 килограммдан зиёдроқ марихуанани сотаётган эркак кишини қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қўлга олинган шахс Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи 46 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

Мазкур маълумот юзасидан жиноий иш очилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.