Фан ва техника тарихи соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Рубен Акопович Сафаров 86 ёшида вафот этди, дея хабар қилди ЎзА. Унинг вафоти муносабати билан Президент Ислом Каримов, бош вазир Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмий шахслар ҳамдардлик билдирди.

Рубен Сафаров 1930 йилда Андижон шаҳрида туғилди. 1953 йили Москва юридик институтини тугатди. 1963 йилда номзодлик, 1982 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.

Ўзининг 60 йилдан ортиқ меҳнат фаолияти давомида Р.Сафаров Андижон вилояти адлия бошқармаси ревизори, «Андижанская правда» газетаси муҳаррири, Давлат матбуот қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, «Правда Востока» газетаси бош муҳаррири лавозимларида самарали меҳнат қилди.

Унинг ушбу йўналишдаги бир қанча рисола ва мақолалари кенг жамоатчиликка яхши маълум. Унинг раҳбарлигида бир қатор фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган.